Давронбек Сатторовдан медаль кутамиз!

12 март,2017, 08:31 487

Давронбек Сатторовдан медаль кутамиз!

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи ҳалқаро турнирда дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатидан 200 нафарга яқин дзюдочи иштирок этмоқда.

Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазнли дзюдо усталари татамига чиқади. Бугунги беллашувларда мамлакатимиз шарафини Грап-при турнири ва жаҳон кубоги мусобақаси совриндори Давронбек Сатторов ҳимоя қилади.

Оғирлиги 90 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида қатнашадиган Давронбек Сатторов биринчи учрашувини Европа кубоги ғолиби эстониялик Маттиас Куусикка қарши ўтказади.

Учрашув натижаларини SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.