Де Брёйне Бельгия терма жамоасини тарк этди

26 март, 14:25 532

Де Брёйне Бельгия терма жамоасини тарк этди

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне жароҳати сабаб терма жамоа лагерини тарк этди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича футболчи айни шу сабабли кеча бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Грецияга (1:1) қарши баҳсни ўтказиб юборган. Тез орада Де Брёйне “Манчестер Сити” қароргоҳига қайтади ва “Арсенал”га қарши муҳим баҳсга тайёргарлик кўради.

Шундай қилиб Де Брёйне 28 март  куни Россияга қарши учрашувда иштирок этмайдиган бўлди.