Де Брюйне “Манчестер Сити” тарихидан жой олди

17 май, 10:22 288

Де Брюйне “Манчестер Сити” тарихидан жой олди

 

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне “Вест Бромвич”га қарши (3:1) кечган ўйинда гол ва голи узатмага муаллифлик қилди.

Белгиялик футболчи, шу тариқа, жорий мавсумда АПЛ доирасида голли узатмалар сонини 16 тага етказиб, клуб фахрийларидан бири Давид Силванинг рекордини янгилади.

Испаниялик футболчи 2011/12 йилги мавсумда 15 та голли узатма бажарган эди. Айни вақтда Де Брюйне голли узатмалар бўйича АПЛда тенгсиз бўлиб турибди.