Де Бур Голландия терма жамоасини бошқаришни истамади

Миланнинг “Интер” клуби собиқ бош мураббийи Франк де Бур Голландия терма жамоасини бошқаришдан бош тортди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаада ёзилишича мутахассис клуб миқёсидаги жамоаларни бошқармоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралаши доирасида Болгариядан (2:0) учралган мағлубиятдан сўнг лолалар юрти футбол иттифоқи Данни Блиндни истеъфога чиқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!