Де Росси Пирлога етиб олди

Римнинг "Рома" клуби ҳамда Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси кеча ЖЧ-2018 саралаши доирасида бўлиб ўтган Исроилга (1:0) қарши баҳсда иштирок этди. Айтиш керакки, бу 34 ёшли футболчининг «скуадра адзурра» сафидаги 114-ўйини бўлди.

Де Росси бу борада Андреа Пирлога етиб олди. Бу борадаги энг яхши натижа Жанлуижи Буффонга тегишли - 171та учрашув. 2- ва 3-ўринлар Фабио Каннаваро (136) ҳамда Паоло Мальдинига тегишли (126).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!