Де Росси фаолияти давомида илк бор кетма-кет 3та ўйинда гол урди

Хабарингиз бор, кеча Италия А Сериясининг 37-тур марказий баҳсида “Рома” ўз майдонида муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган “Ювентус”ни қабул қилди. Учрашув 3:1 ҳисобида “бўрилар”нинг ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, шу куни голларнинг бирига “Рома”нинг тажрибали футболчиларидан бири ҳисобланган Даниэле де Росси муаллифлик қилди. Бу 33 ёшли футболчининг фаолиятида ўзига ҳос натижа қайд этишга сабаб бўлди. Боиси, у фаолияти давомида биринчи марта кетма-кет 3та баҳсда рақиблари дарвозасини ишғол этди. Бундан аввал де Росси “Милан” (4:1) ва “Лацио” (1:3) клубларига ҳам гол урган эди.

Маълумот учун, жорий мавсум жами 29та ўйинда иштирок этган италиялик футболчи ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!