Де Шильо энди "Ювентус"да ўйнайди

 “Милан” клуби ҳимоячиси Маттиа де Шильо Туриннинг “Ювентус” клуби билан шахсий келишувга эришди. Бу ҳақда Premium Sport нашри маълум қилмоқда.

Энди фақат “россонерилар” раҳбарияти “кекса синьора” билан футболчининг нарҳини келишиб олса бас. Бу борадаги музокаралар эса тез кунларда ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, де Шильо жорий мавсум Италия А Сериясида жами 25та учрашув ўтказган ва ўз ҳисобига 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!