Де Хеа: Шартномамни узайтириш ҳақида ҳали ҳеч нарса дея олмайман

“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа шартномасини узайтириши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Ўйлашимча, хозирда келажак ҳақида чуқур фикрлаш керак. Мавсум якунигача ҳали кўп учрашувлар бор ва биринчи навбатда дам олиш куни бўлиб ўтадиган беллашув ҳақида ўйлаймиз. Шуни айтишим керакки, хозир ўз устимизда ишлаб, машғулотларда ўзимизни яхши кўрсатиб, очколар ёиғишимиз шарт.

Ушбу жамоанинг бир бўлаги бўлиш бу катта маҳоратдир. Ҳар бир меҳмондаги учрашувдан олдин “Юнайтед” таркибида майдонга тушиш фахр туйғусини ҳис этади. Жамоа мухлислари, ходимлари сизнинг бир қисмингиз бўлади. Яна шуни таъкидлашим мумкинки, ушбу клубда вақт ўтқазганимни қадрлайман, - дейди Де Хея Sky Sports нашрининг хабар беришича.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!