Де Хеа ҳафта сўнггигача "Реал" футболчисига айланади

7 июнь, 13:15 986

Де Хеа ҳафта сўнггигача

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид де Хеа жорий ҳафта сўнггига қадар "Реал" аъзосига айланиши мумкин.

Marca нашрининг хабар беришича, томонлар ўзаро келишувга эришишга жуда яқин туришибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "МЮ" испаниялик дарвозабонни 75 млн еврога сотиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.