Де Хеанинг трансфери "Реал"га 50 млн еврога тушиши мумкин

21 март,2017, 20:10 665

Де Хеанинг трансфери

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбариятининг  "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеага бўлган қизиқиши ҳамон сўнмаяпти. 
Daily Express нашри тарқатган хабарга кўра "қироллик клуби" 26 ёшли голкипернинг трансфери учун 50 млн евродан воз кечишга тайёр. Бироқ, Испания терма жамоаси дарвозабони айни дамда "МЮ" билан амалдаги шартномасини узайтириши борасида ўйламоқда.

​​​​​​Эслатиб ўтамиз, де Хеа "қизил иблислар" сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда.