Деле Алли – АПЛда йилнинг энг яхши ёш футболчиси

24 апрель,2017, 09:17 407

Деле Алли – АПЛда йилнинг энг яхши ёш футболчиси

 

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Деле Алли Англия профессионал футболчилар ассоциацияси талқинига кўра АПЛда йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб тан олинди.

Иқтидорли футболчи қаторасига иккинчи мавсум мазкур совринни қўлга киритмоқда. Ушбу совринга, шунингдек, Харри Кейн (“Тоттенхэм”), Майкл Кин (“Бёрнли”), Ромелу Лукаку (“Эвертон”), Жордан Пикфорд (“Сандерленд”) ва Лерой Сане (“Манчестер Сити”) даъвогарлик қилганди.

Жорий мавсумда 20 ёшли Деле Алли ҳисобида барча ўйинларда 16 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Аввалроқ, “Челси” ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте АПЛда йилнинг энг яхши футболчиси бўлгани ҳақида хабар берилганди.