Деле Алли – энг қиммат ёш футболчи!

“Тоттенхэм” клуби ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деле Алли Soccerex компанияси талқинига кўра энг қиммат ёш футболчи сифатида қайд этилди.

Деле Алли 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг қиммат ўйинчи деб топилди. Унинг айни вақтдаги трансфер нархи 82,6 миллион еврога тенг бўлиб турибди.

Иккинчи ўрин “Монако”клуби ва Франция термасининг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппега (61,7 миллион евро) насиб қилди. 20 ёшли яна бир франциялик ҳужумчи, “Боруссия Д” аъзоси Усмон Дембеле ( 60,9 миллион евро) учинчи ўринни эгаллагади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!