Деле Алли ҳеч ким қилмаган ишни уддалаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

12 март,2017, 09:09 914

Деле Алли ҳеч ким қилмаган ишни уддалаб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

 

"Тоттенхэм"нинг энг иқтидорли футболчиси Деле Алли ўз натижаси билан Гиннесннинг рекорлар китобига кирди.

Футболчи машҳур китобга ўз номини муҳрлашни орзу қиларди. Футбол техникасини яхши ўзлаштирган чарм тўп устаси 30 сония ичида рақибни оёқлари орасида тўпни ўтказиш орқали уни алдаб ўтиш бўйича рекорд ўрнатишга бел боғлади.

Рекорд қад этилиши учун Алли 30 сония ичида рақибнинг оёқлари орасида саккиз марта тўп ўтказаши керак эди.

Бу рекордни ўрнатишда Аллига жамоадоши Жорж-Кевин Н'Куду рақиб вазифасини бажариб берди. Дастлабки икки уруниш ўхшамади. Дели Алли рақибни етти мартадан алдаб ўта олди холос. Учинчи уринишда Алли тактикани ўзгартирди ва бу ўз самарасини берди.

Бу жараён Гиннеснинг рекордлар китоби томонидан жўнатилган комиссия назорат қилинди ва улар томонидан 30 сонияда саккизата алдамчи ҳаракатни амалга ошириб, рақиб оёқлари орасидан тўпни олиб ўтган Дели Алли Гинесснинг рекордлар китобидан жой олгани тасдиқланди.

SPORTS.uz