Дели Алли: АПЛ рекордларини янгиламоқда

Бу мавсумда Алли 16 та гўл уриб бўлди. Бу ишни Неймар, Гризманн, Азарлар ҳам халигача амалга оширишгани йўқ!!!

Ўзининг 21 ёшида Алли, 2 та мавсумда, АПЛда 40та ўйинда иштирок этиб, 26 та гўл 14 та гўлга ассистентлик қилган. Бу шу вақтга қадар, ёши ва ўйинлар сони бўйича жуда ҳам зўр корсатгич бўлиб, у Лемпард, Жерард ва Бекҳамлардан ҳам ўтади. Ҳатто Кириштиано Роналду 21 ёшида АПЛда 25 та ўйин ўйнаб 14 та гўл ва 11 та гўлга ассистентлик қилган.

Вотфорд билан бўлиб ўтган ўйинда Дели Алли ўзининг 26 гўлини урди.

Афсонавий Франк Лампард шундай дейди: Балки Алли мендан кўп гўл урар. Барча ярим ҳимоячилар ичида у ҳозирда энг зори. Дели Алли - ажойиб ўйинчи. У мендан зўр яъни мени 20 ёшимдаги ҳолатимдан. Биз лигани энг яхши ўйинчиси Азар эканлигини биламиз, лекин Алли ундан қолишаётгани йўқ.

Тўп урарлар сафида, Шпорлар ён-қанот ярим ҳимоячиси Ибрагимович, Коста, Агуэролар билан ёнмаён кетмоқда.

Яқинда Дели Алли 21 ёшни қаршилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!