Делофеу "Барселона"га қайтишга яқин турибди

23 май, 17:45 373

Делофеу

“Милан” клуби ярим ҳимоячиси Херард Делофеу катта эҳтимол билан фаолиятини “Барселона”да давом эттиради.

Футболчининг “Эвертон” билан тузган амалдаги шартномасида “Барселона” ўз тарбияланувчисини сотиб олиш ҳуқуқига эга деган банд мавжуд. AS нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар айни шу имкониятдан фойдаланиб қолишмоқчи. Таъкидлаш керакки, Делофеунинг трансфери “Барселона”га 12 млн еврога тушади.

Маълумот учун, Делофеу айни дамда ҳуқуқий жиҳатдан Англиянинг “Эвертон” клубига тегишли. У жорий мавсумни “Милан”да ижара асосида ўтказди.