Дембеле "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди

13 май,2017, 16:30 400

Дембеле

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле “Барселона”га ўз хизматларини таклиф қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг маълум қилишича 19 ёшли француз футболчиси ўтган йили ёзда “Барселона”нинг таклифини рад этиб, “Боруссия Д” сафига ўтган. Аммо, орадан бир неча ой ўтиб Дембеленинг фикри яна ўзгартириб қолди. Лекин энди унинг Каталония супер клубига ўтиши сўроқ остида қолмоқда. Боиси, унинг трансфер нарҳи ўтган йилгидан анча кўтарилган.

Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум Бундеслиганинг 30та турида майдонга тушган ва ўз ҳисобига  6та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.