Дембеле ёзда “Ливерпуль” ва “Лестер”нинг таклифини рад этгани маълум бўлди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле ўтган ёзда Англияга кўчиб ўтишни истамаганлиги ҳақида айтиб ўтди. Унинг сўзларига ёзда “Ливерпуль” ва “Лестер” таклиф билан чиққан.

“Мен ёзда Клопп билан Парижда учрашганман. Ўшанда унга “Боруссия Д”га ўтишни қарор қилганимни айтдим. Ҳудди шу гапни Клаудио Раньерига ҳам айтганман”, - дейди франциялик футболчи.

Маълумот учун, 19 ёшли Дембеле жорий мавсум “Боруссия Д” сафида жами 32та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!