Дембеленинг "Барселона"га трансфери Бундеслига тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин

21 июнь, 11:40 215

Дембеленинг

Дортмундинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳамон “Барселона”нинг диққат эътиборида бўлиб турибди.

Bild нашрининг маълум қилишича, ўтган ҳафта каталонияликлар спорт директори Роберт Фернандес 20 ёшли футболчининг агенти билан бу борада суҳбатлашган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бундан аввалроқ Дембеле учун 50 млн евродан кўпроқ таклиф қилган эди, бироқ “Боруссия” уни 90 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, агар бу трансфер амалга ошса, у ҳолда Дембеле Бундеслига тарихидаги энг қиммат футболчига айланиши мумкин. Айни дамда бу кўрсаткич, бельгиялик Кевин де Брюйнега тегишли. Айнан у 2015 йилда “Вольфсбург”дан “Манчестер Сити”га 74 млн еврога кўчиб ўтган эди.