Денис Истомин Григор Димитровни қийнади

 

 

Мукофот жамғармаси 1 837 394 АҚШ долларини ташкил қилган Нидерландиядаги "ABN AMRO World Tennis Tournament - 2017" халқаро турнирида иккинчи даврасида ўзбекистонлик Денис Истомин ва болгариялик Григор Димитров ўзаро куч синашди.

Ушбу учрашувнинг биринчи сетида болгариялик теннисчи ҳамюртимизнинг жиддий қаршилигига дуч келди ва ғалаба қозонишга қийналди. Бироқ тажриба барибир ўз сўзини айтди ва Григор 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Иккинчи сетда Денис Истомин ўзи истаганидек кучли ўйин кўрсатолмади ва рақибюи билан деярли рақобатлашмади. Бунинг оқибатида иккинчи партия ҳам 6:1 ҳисобида Димитров фойдасига ҳал бўлди ва Истомин турнирни тарк этди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!