Денис Истомин қатнашган турнирда сенсация юз берди

 

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин иккинчи босқичдан мусобақани тарк этган мукофот жамғармаси 1 837 394 АҚШ доллари бўлган "ABN AMRO World Tennis Tournament - 2017" халқаро турнирида кутилмаган натижа қайд этилди.

Саралаш турниридан муваффақиятли ўтган франциялик Пьер-Юг Эрбер иккинчи рақамда сараланган Доминик Тимни мағлуб этиб, шов-шувли натижа қайд этди. Денис Истоминни мусобақадан чиқариб юборган Григор Димитровнинг ўзи ҳам Нидерландияни тарк этди.

Чорак финал натижалари билан танишинг:

Томаш Бердих (Чехия, 4) — Мартин Клижан (Словакия) 6:3 6:3

Жо-Вильфрид Цонга (Франция, 6) — Марин Чилич (Хорватия, 1) 7:6 7:6

Давид Гоффен (Бельгия, 3) — Григор Димитров (Болгария, 5) 6:4 1:6 6:3

Пьер-Юг Эрбер (Франция, Q) — Доминик Тим (Австрия, 2) 6:4 7:6

Ярим финалда қуйидаги жуфтликлар ўзаро беллашади:

Жо-Вильфрид Цонга (Франция, 6) — Томаш Бердих (Чехия, 4)

Давид Гоффен (Бельгия, 3) — Пьер-Юг Эрбер (Франция, Q)

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!