Денис Истомин сенсация кўтарган теннисчи билан тўқнашади

 

 

Францияда бошланган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Денис Истомин мусобақани ғалаба билан бошлади.

Дастлабки босқичда америкалик Эрнесто Эскобедо билан рақобатлашган ҳамюртимиз қарийб икки соат давом этган учрашувда рақибини 7:6, 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дениснинг ғалабасида 11 та эйс зарбаси муҳим аҳамият касб этди.

Ўзбекистонлик теннисчи навбатдаги учрашувни биринчи даврада сенсацион ғалабага эришган Жанубий Корея вакили Чхун Хёнга қарши ўтказади. Корейс теннисчи мусобақада 27-рақамда сараланган америкалик машҳур ракетка устаси Сэм Куэррини 6:4, 3:6, 6:3, 6:3 ҳисобида доғда қолдирди.

Бўлажак беллашувда Денис Истоминга ғалаба тилаёмиз!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!