Денис Истоминга Дубай жуда ёқмоқда

 

 

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Бирлашган Араб Амирликларида бошланган "Dubai Duty Free Tennis Championships - 2017" турнирида иштирок этмоқда.

Мукофот жамғармаси 2858530 АҚШ доллари бўлган мусобақани ҳамюртимиз саралаш беллашувларидан бошлади. Денис Истомин дастлабки учрашувда австралиялик Алексей Попиринга қарши ўтказиб, рақибини 6:4, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўзбекистонлик теннисчи асосий тўр йўлланмаси учун ўтказилган ҳал қилувчи беллашувда австриялик Мартон Фуксовичга қарши кортга чиқди. Учрашувда рақибидан ҳар томонлама устулигини намойиш этган Денис 6:1, 7:6 ҳисобида муваффақият қозонди.

Денис Истомин Дубайдаги турнирнинг асосий тўридаги илк учрашувини голландиялик Робин Хасега қарши ўтказади. Бунгача ҳар икки теннисчи ўзаро икки маротаба тўқнаш келган ва учрашув европалик ракетка устаси фойдасига ҳал бўлган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!