Денис Истоминга тиббий ёрдам кўрсатилди

 

Хабарингиз бор, айни вақтда ҳамюртимиз Денис Истомин Australian Open турнирининг нимчорак финалида болгариялик Григор Димитровга қарши баҳс олиб бормоқда.

Дастлабки сетни 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган Истомин, иккинчи сетни 6:7 ҳисобида бой берди. Иккинчи сетдан сўнг унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Денис Истомин сонининг орқа қисмини шикастлаб олгани маълум бўлди.

Бу учрашув натижасига таъсир қилмайди деб умид қиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!