Денис Истоминни мағлуб этган теннисчи йиғлаганини тан олди

 

Австралия очиқ чемпионатида ўзбекистонлик ракетка устаси Денис Истоминни мағлубиятга учратган болгариялик теннисчи Григор Димитров мусобақанинг ярим финал учрашувидан сўнг йиғлаганини тан олди.

- Мусобақанинг ярим финалижа Рафэль Надалдан мағлубиятга учраганим алам қилди, - деди Григор Димитров. - Тўғриси, кийим алмаштириш хонасида роса йиғладим. бу ўйинни камида 20 марта кўрдим ва ўша куни атиги икки соат ухладим. Бироқ, мағлубиятни тан олишни ҳам ўрганиш ва олдинга ҳаракат қилиш кераклигини тушиниб етдим.

Австралия очиқ чемпионатининг ярим финалида Григор испан теннисчисига 3:6, 7:5, 6:7 (5:7), 7:6 (7:4), 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!