Денисов, Аҳмедов ва Рашидов билан бирга ўйнаган футболчи ПСЖ билан келишувга эришди

1067

Денисов, Аҳмедов ва Рашидов билан бирга ўйнаган футболчи ПСЖ билан келишувга эришди

БААнинг “Ал-Жазира” клубидан яқиндагина кетган ярим ҳимоячи Лассана Диарра яна Франция чемпионатига қайтиши мумкин.

Telefoot тарқатган хабарга қараганда 32 ёшли франциялик футболчи ПСЖ билан келишувга эришган.

Маълумот учун, Диарра фаолияти давомида “Анжи”да Одил Аҳмедов, “Локомотив”да Виталий Денисов ҳамда “Ал-Жазира”да Сардор Рашидов каби ҳамюрталиримиз билан бирга тўп сурган.