Денисов заҳирада қолган ўйинда Галиулиннинг жамоаси ғалаба қозонди

13 август, 21:53 621

Денисов заҳирада қолган ўйинда Галиулиннинг жамоаси ғалаба қозонди

Бугун Россия Премьер-Лигасида 6-тур ўйинлари давом эттирилди. Бу турда икки ҳамюртларимиз – Виталий Денисов хамда Вагиз Галиулинлар фаолият олиб борадиган “Локомотив” хамда “Тосно” жамоалари ўзаро тўқнаш келдилар.

Ушбу ўйинда “Тосно” сафарда бўлишига қарамай, ортда қолган 5 та баҳсда мағлубиятга учрамаган “темирйўлчилар”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.

Жароҳатидан фориғ бўлган Виталий бугун заҳирада қолдирилган бўлса, Вагиз одатдагидек 90 дақиқа мобайбнида ўзининг тезкор ҳаракатлари билан мухлислар олқишига сазовор бўлди.

Россия Премьер-Лигаси. 6-тур

Локомотив – Тосно 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: 0:1 – 51 Чернов, 0:2 – 90 Заболотный.

Локомотив – Гильерме, Игнатьев (Корян, 88), Кверквелия, Пейчинович, Рыбус, Тарасов, Денисов, Миранчук (Галаджан, 81), Фернандеш, Касаев(Михалик, 46), Миранчук.

Тосно – Юрченко, Галиулин, Шахов, Дугалич, Чернов, Мухаметшин (Казаев, 74), Карницкий, Нуну Роша, Мелкадзе (Трошечкин, 84), Марков (Мирзов, 55), Заболотный.

Огоҳлантиришлар: Шахов (34), Рыбус (37), Мелкадзе (38), Дугалич (86), Юрченко (90).