Денисовнинг жамоаси Швейцария клубига йирик ҳисобда енгилди

455

Денисовнинг жамоаси Швейцария клубига йирик ҳисобда енгилди

Ҳозиргина халқаро ўртоқлик ўйинлари доирасидан ўрин олган Москванинг “Локомотив” ҳамда Швейцариянинг “Люцерн” клублари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Учрашув кутилмаганда ҳамюртимиз Виталий Денисов тўп сурадиган “темирйўлчилар”нинг йирик 3:0 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

“Локомотив” – “Люцерн” Швейцария – 0:3 (0:0)

Голлар: 0:1 – Фоллонье (58), 0:2 – Фоллонье (69), 0:3 – Демхасай (85).

«Локомотив»: Коченков (Медведев, 45), Пейчинович (В.Денисов, 45), Кверквелия (Михалик, 45), И.Денисов (Ротенберг, 45), Тарасов (Чорлука, 45. Куликов, 73), Игнатьев (Касаев, 45), Коломейцев (Рыбус, 45), Ал.Миранчук (Баринов, 45), Ант.Миранчук (Галанин, 45), Эдер (Ари, 45. Галаджан, 78), Лысов (Корян, 45).