“Депортиво”га бош мураббий топилди

 

Испаниянинг “Депортиво” жамоаси ўз лавозимини тарк этган бош мураббий Гаиска Гаритано ўрнига янги мураббий топди, деб хабар бермоқда AS нашри.

Хабарда қайд этилишича, “Бетис” собиқ устози Пепе Мель “Депортиво” бош мураббийи этиб тайинланди.

Пепе Мель фаолияти давомида “Хетафе”, “Алавес”, “Райо Вальекано”, “Вест Бромвич” каби клубларда тўп сурган.

Маълумот учун, “Депортиво” Испания чемпионати 24-туридан кейин 19 очко билан 17-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!