Дербидан аввал "Милан"да жиддий йўқотиш

Бугун Италияда Милан дербиси ўтказилади. Ушбу ўйинни "Милан" жамоаси ужумчиси Никола Калинич ўтказиб юборади.

У ҳали жароҳатидан тузалиб улгурмади. Шу боисдан ҳам бугунги учрашувни ўтказиб юборади. Хорвтиялик футболчидан ташқари "Милан"нинг яна икки аъзолари - Лука Антонелли ва Андреа Контилар ҳам лазаретда бўлиб туришибди. Шунингдек, Хоқон Чолҳонўғли дисквалификация боис майдонга тушмайди.

Маълумот учун, "Интер" - "Милан" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!