Дешам Мбаппенинг Франция терма жамоасида дебют қилишига ваъда берди

Хабарингиз бор "Монако" клубининг энг ёш футболчиларидан бири Килиан Мбаппе Франция терма жамоасидан чақирув олди. Терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешамнинг сўзларига кўра Мбаппе яқинлашиб келаётган саралаш учрашувларининг бирида албатта майдонга тушади ва ўзининг терма жамоа сафидаги дебют ўйинини ўтказади.
"Килиан айни пайтда ажойиб ўйинлар намойиш қилмоқда. У кўп голлар урмоқда ва ўзининг энг яхши спорт формасида. Унинг майдонга чиқмаслигига ҳеч қандай сабаб йўқ. Терма жамоага биринчи марта чақирилаётгани бунга асос бўла олмайди", - дейди Дешам.

Маълумот учун, 18 ёшли Мбаппе жорий мавсум барча мусобақаларда жами 32та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 19та гол ёздириб қўйишга эришган. У Франция терма жамоасининг яқинлашиб келаётган Люксембург ёки 
Испанияга қарши ўйинларнинг бирида ўзининг терма жамоадаги дебютини ўтказиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!