Деулофеу "Эл-класико"ни ўтказиб юбориши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Херард Деулофеу машғулотлар пайтида тиззасини жароҳатлаб олди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра 23 ёшли футболчининг соғайиши учун таҳминан 7-10 кун муддат талаб этилади.

Маълумот учун, Деулофеу жорий мавсум Ла Лиганинг жами 9та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” бугун ўз майдонида “Депортиво”ни қабул қилса, навбатдаги турда Мадридда “Реал” меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!