Development Cup–2017. Ўзбекистон ўсмирлар термаси Македонияни мағлубиятга учратди

19 апрель, 11:01 327

Development Cup–2017. Ўзбекистон ўсмирлар термаси Македонияни мағлубиятга учратди

 

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида старт олган халқаро мусобақада ўз иштирокини бошлади.

Development Cup номли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар термаси илк учрашувини кеча, 18 апрель куни Македония U-15 футболчиларига қарши  ўтказиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.

17–23 апрель кунларига белгиланган турнир давомида Дилшод Нуралиев шоигрдлари Арманистон ва Кипр мамлакатидаги тенгдошларига қарши ҳам куч синашади.

Мазкур мусобақа  Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.