Дэвис кубоги: Ўзбекистоннинг кейинги рақиби аниқланди

 

Теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис кубоги биринчи гуруҳ Осиё/Океания саралаш босқичида Жанубий Кореяни мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги рақиби Янги Зеландия ва Ҳиндистон теннисчиларининг ўзаро баҳсида аниқланди.

Янги Зеландия мезбонлик қилган учрашувда ҳиндистонликлар рақиб устидан 4:1 ҳисобида зафар қучди. Мусобақанинг биринчи кунида Юки Бҳамбри Фин Тернейни 6:4, 6:4, 6:3, Рамкумар Раманатан Жозе Статхэмни 6:3, 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Иккинчи кунга белгиланган жуфтлик баҳсларида мезбонлар шарафини ҳимоя қилган Артём Ситак ва Майкл Венус рақиблари - Леандер Паес ва Вишну Вардханни 3:6, 6:3,7:6, 6:3 ҳисобида енгиб, умумий ҳисобни қисқартирди - 1:2.

Учрашувнинг сўнгги куни эса Юки Бхамбри ва Рамкумар Раманатан яккалик басҳларида ғолиб чиқди ва терма жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон теннисчиларига қарши учрашувни 7-9 апрель кунлари сафарда ўтказади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!