Дэвис кубоги қоидаси ўзгаради

11 март, 11:10 396

Дэвис кубоги қоидаси ўзгаради

 

Халқаро теннис федерацияси - ITF норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис кубоги қоидаларига ўзгартириш киритилишини маълум қилди.

ITF директорлари кенгашининг Индиан-Уэллсдаги йиғилишида Девис кубоги ва Федерациялар кубоги форматига ўзгартиришлар киритиш масаласини маъқуллади, - дейилади Халқаро теннис федерацияси баёнотида. – Ўзгартиришлар бўйича тавсиялар халқаро федеррациянинг шу йил август ойида бўладиган бош мажлисига киритилади ва овозга қўйилади.

Халқаро теннис федерацияси Дэвис кубоги учрашувларида теннисчилар беш сет ўрнига уч сетгача ўйнашини ва ўз навбатида мусобақалар уч кун эмас, балки икки кун давомида ўтказилишига эришмоқчи.

SPORTS.uz