Деян Журжевич Қатар – Эрон учрашувини кузатиш учун Доҳага етиб борди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси техник директори Деян Журжевич ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиблар – Қатар ва Эрон ўртасидаги учрашувни кузатиш учун Доҳа шаҳрига етиб борди.

Қатар ва Эрон ўртасидаги учрашув эртага, 23 март куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланиши режалаштирилган. Ўйин Доҳа шаҳрида жойлашган Jassim Bin Hadam стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси эса эртага Малайзияда Сурия билан куч синашади.  

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 март куни айнан Қатар билан Тошкентда баҳс олиб борса, 12 июнь куни сафарда Эрон термасига қаршилик кўрсатади.

Маълумот учун, саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Эрон терма жамоаси 11 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Жанубий Корея 10 очко билан 2-ўринни банд қилиб турибди. Кучли учликдан ҳисобда 9 очко бўлган Ўзбекистон терма жамоаси жой олган. Кейигни ўринларни мос равишда Сурия (5 очко), Қатар (4 очко) ва Хитой (2 очко) терма жамоалари жой эгаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!