Дэйли Блинд МЮни тарк этади

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби аъзоси Дэйли Блинд фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, клуби раҳбарлари голландиялик универсал футболчини кейинги йил ёзда сотишни режалаштирмоқда. Чунки футболчининг мавсум сўнг шартномаси тугайди.   

Маълумот ўрнида, Блинд бош мураббий Жозе Моуриньонинг жамоасидан чиқиб кетган ва ҳар доим ҳам қайдномага киритилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!