Дейли Блинд фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

26 март,2017, 18:50 439

Дейли Блинд фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бир қатор Италия нашрларининг маълум қилишича Римнинг “Рома” клуби голландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Таъкидлаш керакки, 27 ёшли футболчининг “МЮ” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган ва у катта эхтимол билан бу келишувни узайтирмайди. Римликлар эса Блиндни мавсум якунлангач жамоани тарк этадиган Костас Маноласнинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.

Маълумот учун, Блинд жорий мавсум “қизил иблислар” сафида жами 28та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.