Ди Мария жароҳат олди ва антирекорд ўрнатди

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Венесуэла(1:1)га қарши баҳсда жароҳат олди.

29 ёшли футболчи мазкур беллашувнинг 25-дақиқасида жароҳат олди ва алмаштирилди.

Шу  тариқа, Ди Мария Аргентина терма жамоаси сафида 45-бор захирага айланди ва “альбиселесте” сафида энг кўп захирага олинган футболчи сифатида ўзига хос натижа қайд этди. У 88 та беллашувнинг 45 тасида захирага олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!