Ди Мариянинг самарали ҳаракатлари ПСЖга ғалаба келтирди (видео)

Кеча Франция чемпионатида 17-тур ўйинлари старт олди. Парижнинг ПСЖ клуби ўз майдонида “Лилль”ни қабул қилди.

“Парк де Пренс” стадионида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Қайд этиш жоиз, учрашувда ҳисобни Анхель Ди Мария очди ва сўнг ўзи яна бир голга ассистентлик қилди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!