Дибала: Бундай кунни болалигимда орзу қилганман

12 апрель, 10:45 580

Дибала: Бундай кунни болалигимда орзу қилганман

Кеча бўлиб ўтган УЕФА  Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган “Ювентус” ва “Барселона” (3:0) учрашуви қаҳрамони Пауло Дибала бутун умр шундай кунни орзу қилгани ҳақида айтиб ўтди.

“Ўйлайманки, биз бугун ўзимиз яратган имкониятларнинг катта қисмини ижобий якунлай олдик ва ажойиб ўйин намойиш этдик. Бу эса бизга “Камп Ноу”да бўлиб ўтадиган жавоб баҳсидан олдин яхши вазиятни вужудга келтирди.

Мен бугун жуда ҳам бахтлиман. Боиси, бундай кунни болалигимдан буён орзу қилиб келганман.  

Биз иккинчи ўйинга жиддий тайёргарлик кўришимиз лозим. Чунки, бизни олдинда ўта қийин учрашув кутиб турибди”, - дейди аргентиналик футболчи.

Пьянич: "Барселона" ПСЖни қай аҳволга солганини кўрдик, биз буни такрорламаслигимиз керак

“Ювентус”нинг ўз уйидаги мағлубитясиз серияси 48 ўйинга етди