Дибала ЕЧЛ финалида "Барселона" билан ўйнамоқчи

15 март,2017, 10:48 464

Дибала ЕЧЛ финалида

Хабарингиз бор кеча "Ювентус" ўз майдонида "Порту"ни (1:0) мағлуб этиб Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олган эди. Учрашувдан сўнг туринликлар форварди Пауло Дибала мусобақада ғолиб чиқишни ният қилаётганини айтди.
"Мен ғалаба қозонганимиздан ва чорак финагла чиққанимиздан ҳурсандман. "Ювентус" айни дамда жуда яхши формада. Кўрамиз кейинги босқичда бизга ким тўғри келар экан. 
Биздек жамоа Чемпионлар лигаси ғолиблиги ҳақида ўйламаслиги мумкин эмас. Шуни айтмоқчиманки, финалда "Барселона" билан ўйнашни истардим", -
дейди аргентиналик футболчи TMW нашрига берган интервьюсида.