Дибала: Жаҳон чемпионатини Италиясиз кўриш ғалати

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала Италия терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Жаҳон чемпионатини Италия терма жамоасисиз кўриш жудаям ғалати. Бироқ, бу уларнинг ушбу саралашда дуч келган қийинчиликлардан тўғри ҳулоса чиқаришга ва ўз ўйин услубларини ўзгартиришга ёрдам беради деб ўйлайман.

Жудаям афсусдаман, чунки, “Ювентус”даги бир нечта жамоадошим айнан Италия терма жамоасида ўйнайди. Улар ЖЧ-2018да ўйнашни орзу қилишган эди, афсус, энди улар Россияга боришмайди”, - дейди Дибала.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси плей-офф босқичида Швеция терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!