Дибала: Пенальтини уриш осон эмас эди

11 март, 12:45 383

Дибала: Пенальтини уриш осон эмас эди

Хабарингиз бор кеча Италия А Сериясининг 28-турида "Ювентус" ўз майдонида "Милан"ни 2:1ҳисобида таслим этди. 
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан гол уриб, туринликларга ғалаба олиб келган Пауло Дибала ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Бу пенальтини уриш осон эмас эди. Аммо, менга омад кулиб боқди ва уни аниқ амалга оширдим. Биз ўйиндан сўнг рақибларимиз ҳакамни айблашларини таҳмин қилган эдик. Рақобатчиларимиз 6 йилдан буён биз ҳақимизда шикоят қилиб келишади. Балки улар бошқа масалада ўзларини синаб кўришлари керакдир", - дейди аргентиналик футболчи Mediaset Premium нашрига берган интервьюсида.