Дибала чемпионатдаги 10-голини урди ва Мессидан ўзиб кетди

Аввал хабар берганимиздек кеча Италия А Сериясининг 6-турида мухлислар Турин дербиси гувоҳи бўлишди.

“Торино” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасидаги баҳсда тажриба барибир ўз сўзини айтди ва “кекса синьора” ҳамшаҳарини йирик ҳисобда енгди – 0:4.

Эътиборлиси, ушбу баҳсда “Ювентус”нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибала дублгп эришди ва ўзининг чемпионатдаги голлари сонини 10тага етказиб олди.

Таъкидлаш лозимки, ТОП-5 чемпионатлар орасида Дибаладан фақатгина “Монако” ҳужумчиси Радамель Фалькао 11та гол билан олдинда бормоқда. “Барселона” форварди Лионель Месси ҳисобида эса ҳозирча 9та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!