Дибала ўз жамоасини "Барселона", "Реал" ва "Бавария" билан тенглаштирди

14 март,2017, 09:15 526

Дибала ўз жамоасини

Туриннинг "Ювентус" клуби етакчиларидан бири Пауло Дибала ўз жамоасини Европанинг гранд клублари сафида эканлигини айтиб ўтди.
"Биз ҳам мусобақа бошидан буён "Барселона", "Реал" ва "Бавария" даражасидаги ўйинларни намойиш этиб келяпмиз. Агар кейинги босқичга чиқсақ, у ҳолда биз улар билан бир қаторда тилга олинамиз.
Биз чемпионатда анча юқорилаб кетдик, бундан ташқари Италия кубоги ярим финали дастлабки баҳсида ғалаба қозондик. Шундай экан ҳатто баъзи жиҳатларда  биз улардан устунроқмиз", -
дейди аргентиналик футболчи "Порту"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, "Ювентус" дастлабки баҳсда "Порту"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини бугун 14 март куни бўлиб ўтади