Дибала қанча муддатга сафдан чиқди?

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибаланинг жароҳати борасидаги айрим маълумотлар тарқалди.

Аргентиналик форвард кеча бўлиб ўтган “Кальяри”га қарши баҳсда жарохат олган эди. Tuttosport хабарига кўра, Дибала камида бир ойга сафдан чиқди.

У яқин орада тиббий текширувдан ўтади ва шундан сўнг унга аниқ ташҳис қўйилади ва қанча муддатда сафга қайтиши маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!