Дибала ярим финалда ҳеч кимдан қўрқмаслигини таъкидлади

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала ЕЧЛ чорак финалида “Барселона”(3:0 ва 0:0) мағлуб этилганидан сўнг “Ювентус” ярим финалда кимлар билан тушиши борасида берилган саволга жавоб берди.

“Барселона” бугун Луис Энрике бошқарувидаги энг ёмон натижани қайд этди

“Бундай жамоага қарши меҳмонда гол ўтказмаслик оддий иш эмас. Чорак финалга қуръа ташланганида, каталонияликлардан бошқа барча рақибга рози эдик. Энди мен ярим финалда яққол фаворитни кўрмаяпман. Ўйлашимча, барча 4 жамоа ҳам тенг кучга эгадир. Кўрамиз, бизга ким рақиб бўлар экан” –, деб айтиб ўтди аргентиналик ҳужумчи УEФА расмий сайтига.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!