Дибаланинг голи "Ювентус"га муҳим очколарни келтирди (видео)

Шанба оқшомида Италия А Сериясида 27-тур ўйинлари давом эттирилди. Амалдаги чампион – “Ювентус” бу тур “Лацио”га қарши сафарда баҳс олиб борди.

Тенг курашлар остида ўтган ўйинда тажриба ўз сўзини айтиб, “кекса синьора” 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувдаги ягона голга Пауло Дибала муаллифлик қилди. Қуйида айнан унинг голи ва ўйин давомида юзага келган бошқа қизиқарли вазиятлар акс этган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!