893 0

Испания терма жамоаси ва Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста яна бир бор “Атлетико”га қайтиш ниятида эканини билдириб ўтди. Гап шундаки, 28 ёшли футболчи ўзининг “Инстаграм”даги расмий саҳифасида “матрасчилар” либосини кийган ҳолда онлайн трансляция уюштирди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ мадридликлар ҳам 2010-2014 йилларда ўз сафида тўп сурган ажойиб ҳужумчисини яна жамоага қайтариш учун ҳаракатларни бошлашган эди. Бироқ, “Атлетико” ҳозирча бу борада “Челси” билан келиша олмаяпти.

Маълумот учун, Костанинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. У ўтган мавсум АПЛнинг 35та учрашувида иштирок этиб, рақиблари дарвозасини 20 марта ишғол этишга эришган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98