Диего Коста “Челси”нинг илк машғулотини ўтказиб юборди

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Диего Коста жамоасининг мавсум олдидан ўтказилган илк машғулотларда иштирок этмади. Англия Премьер Лигасининг амалдаги ғолиблари бугундан машғулотларга киришишлари лозим эди.

Sky Sport хабарига кўра, ҳужумчи раҳбарият билан келишган холда, жамоасининг мавсум олдидан ўтказилган илк машғулотини ўтказиб юборди. Асли бразилиялик бўлган испан қачон сафга қайтиши эълон қилинмаган.

Бундан олдин Коста журналистларга бош мураббий Антонио Контенинг режаларида унга жой йўқ эканлигини маълум қилган эди. Унга асосий даъвогар сифатида “Атлетико” қаралмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!